Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё-Япония бизнес форуми ўтказилди. Янги лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди

Япония консуллиги, савдо, туризм ва қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари ҳамда инвесторлардан иборат делегациянинг вилоятимизга ташрифи дастурига мувофиқ “Termiz Palace” меҳмонхонасида Сурхондарё-Япония бизнес форуми ўтказилди. Форумда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлик алоқалари тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Натижада давлатларимиз ҳудудлари ўртасида савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамда туризм йўналишларидаги ҳамкорлик алоқалари юқори даражада давом этмоқда. Токио шаҳрига 2023 йил 1-6 декабрь кунларидаги амалий ташрифимизда 4 та икки томонлама ҳамкорлик битимлари, яна 208 млн долларга тенг 4 та инвестиция келишувини имзоладик. Фурсатдан фойдаланиб, Японияга ташрифимиз давомида ўтказилган учрашувлар ва ташкилотчилик учун япониялик дўстларимизга, хусусан, Нагоя шаҳридаги Фахрий Консулимиз Ито Ҳироюкига яна бир бор миннатдорчилик билдираман – дея таъкидлади вилоят раҳбари форумдаги чиқиши аввалида.

Шундан сўнг, форум доирасида “В2В” ва “В2G” учрашувлари ўтказилди. Учрашувларда Сурхондарёда фан, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, савдо, туризм йўналишларида ҳамкорлик, кўмир, нефт, табиий газ, туз, калий, гипс, рангли металлар ва бошқа табиий бойликларни қазиб олиш, қайта ишлаш каби лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан япон инвесторлари ва компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Якунда қатор лойиҳалар бўйича келишувларга эрилишиб, шартномалар имзоланди.

Форумдан сўнг, Япония делегацияси шарафига маданий тадбир ўтказилди. Унда икки халқнинг миллий маданиятлари, рақс ва қўшиқлари намойиш этилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.