Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ангор ва Қумқўрғон туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимининг топшириғига мувофиқ Ишчи гуруҳлар тузилиб, Термиз шаҳри ва туманларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси, секторлар фаолияти, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Айни вақтда вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳлар Ангор ва Қумқўрғон туманларида бўлиб, 2023-йил якунлари бўйича эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳолати, “Маънавият сектори” фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Ҳар бир ҳудудда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари билан вазифалар белгилаб берилмоқда. Шунингдек, ўрганиш якунида натижалар таҳлили муҳокама қилинади ва туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасида соҳа ва тармоқлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинади.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.