Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда биринчи терини қайта ишлаш корхонасига пресс-тур ташкил этилди

Сурхондарё вилоятида илк бор маҳаллий чорва моллари терисини қайта ишловчи, Италия технологияси билан жиҳозланган корхона Ангор туманида "Top Quality Brand" МЧЖ томонидан ишга туширилган.

Фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлмаган, чорвачилик комплекслари ва аҳоли томонидан чиқарилган чорва молларининг терисини қайта ишлаш орқали рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонага ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. 

Умумий қиймати 23 миллион доллар бўлган корхонада йилига 1,2 млн кв метр тайёр чарм, 450 минг жуфт пойабзал, 250 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари, 5 минг тонна желатин ишлаб чиқарилади. Бу қувват шу пайтгача чиқиндига чиқарилган ёки кам миқдорда, арзон нархларда бошқа ҳудудларга сотиб юборилган чорва моллари териларини эндиликда ўзимизда тўлиқ қайта ишлаш имконини беради.

Ҳозирда корхонада 210 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган бўлиб, лойиҳа тўлиқ қувватда иш бошлагач иш ўринлари сони яна ортади. Корхонада, шунингдек, ишчи ходимлар учун ётоқхона, 20 ўринли ўқув маркази, ошхона ва бошқа шароитларга эга ёрдамчи бинолар замон талаблари асосида ташкил этилган.

Пресс-тур иштирокчилари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашишди.

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.