Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент байрам табриги ва совғалари етказилди

Сурхондарё вилоятида 5 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийларимиз истиқомат қилишмоқда. Бугун уларга Президентимизнинг янги йил байрами муносабати билан йўллаган табрик ва совғалари етказиб берилди.

Хусусан, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёшли Кенжа Иламановнинг хонадонида бўлиб, байрам билан табриклади ҳамда Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттириб, совғаларини топширди.

Фахрий нуроний вилоят раҳбари билан суҳбат давомида ўзининг уруш йиллари хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор-такрор таъкидлаб, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирди.

Нуронийлар ва тадбирга жам бўлганлар мустақиллигимиз абадийлиги, юртимиз тинчлик-осойишталиги барқарор бўлишини, халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очишди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида Бойсун, Денов, Қумқўрғон ва Шўрчи туманиларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳам байрам табриги ва совғлар етказиб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.