Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳрида халқаро илмий конференция ўтказилди

Хабар берганимиздек, жорий йил 22-23 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жазоир, Қувайт, Марокаш, Қатар, Россия, Буюк Британия, Франция сингари 20 га яқин хорижий давлатлар, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан таниқли уламолар, етук олимлар, илмий тадқиқот марказлари вакиллари иштирокида “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўтказилди.

Бугун халқаро илмий конференциянинг асосий тадбирлари, ялпи ва шуъба йиғилишлари ўтказилди. Конференция ялпи мажлисининг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини воҳага ташрифи билан қутлади. Мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, конференция ишида муваффақият тилади. 

Халқаро илмий конференция мажлисида иштирок этган таниқли уламолар, етук олимлар 2 та шўъбага бўлинган ҳолда “Ҳанафий усулида ҳадис истилоҳлари – Косоний мисолида”, “Халқаро илмий–тадқиқот марказлари: муштарак мақсад йўлида”, “Имом Доримий ва Имом Бухорий ўртасидаги илмий алоқалар”, “Имом Мотуридий “Таъвилот-ул Қуръон” асарида ҳадислардан фойдаланиш услублари” каби долзарб мавзуларда маърузалар қилишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.