Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов: "Ғаллакорлар меҳнатини қадрласак, нонимиз мўл, устимиз бут бўлаверади"

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, мутахассислар ва меҳнаткашлари билан учрашиш мақсадида Музработ, Қизириқ ва Шеробод туманларида бўлди.

- Ҳозирги мураккаб ва таҳликали бир даврда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, асосий озиқ-овқатимиздан бири бўлган, ғалла ҳосилдорлиги учун ҳозирдан, бугундан қаттиқ меҳнат қилишимиз керак. Бунда бизга энг яқин кўмакчилар механизатор ва сувчилардир. Мутасаддилар эса уларнинг меҳнатини доимо қўллаб-қувватлаши керак. Ғаллакорлар меҳнатини қадрласак, нонимиз мўл, устимиз бут бўлаверади, – дея таъкидлади вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифи чоғида.

Танишувлар давомида ўз меҳнати билан бошқаларга ўрнак бўлаётган механизаторлар вилоят ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, ҳудудларда сув сарфини камайтириш, йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида ариқларни бетонлаш ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга фахрийлар билан суҳбат қилиниб, уларнинг маслаҳатлари олинди. Мутасаддиларга берилган маслаҳат ва тавсиялар асосида ишларни ташкил этиш топширилди.

Вилоят раҳбари бўш майдонлар, ариқ ва зовурлар бўйларида тут кўчатлари экиш тадбирларида ҳам иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.