Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда биринчи терини қайта ишлаш корхонаси иш бошлади. Энди чорва моллари терисига харидор бор

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ангор туманида аввал Сурхондарёда бўлмаган чармдан пойабзал ва чарм- атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Италия технологияси билан жиҳозланган корхонанинг умумий қиймати 23 млн доллар бўлиб, йилига 1,2 млн кв метр тайёр чарм, 450 минг жуфт пойабзал, 250 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари, 5 минг тонна желатин ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу дегани шу пайтгача чиқиндига чиқарилган ёки кам миқдорда, арзон нархларда бошқа ҳудудларга сотиб юборилган чорва моллари терилари энди ўзимизда қайта ишланади. Муҳими аҳоли чорва моллари терисини сотиб даромад топиш имкониятига ҳам эга бўлмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов нуронийлар ва фаоллар билан мазкур корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Лойиҳанинг биринчи босқичида 210 та доимий иш ўринлари яратилган. Ишчи ходимлар учун ётоқхона, 20 ўринли ўқув маркази, ошхона ва бошқа шароитларга эга ёрдамчи бинолар замон талаблари асосида ташкил этилган.

Маълумот учун, “Top Qualty Brand” МЧЖ томонидан ташкил этилган мазкур корхонада қайта ишланган тери маҳсулотлари 100 фоиз Озарбойжон, Туркия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Португалия, Германия каби давлатларга экспорт қилинади. Йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни, бюджетга тушум миқдори 4 млрд сўмни ташкил этади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.