Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Мамлакатимизда биринчи Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази очилди

Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда биринчи бўлиб Сурхондарё вилоятида «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» фаолият бошлади.

Марказ кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш каби тадбиркорларни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги тадбирларни амалга оширади.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мутасаддилар ва фаоллар билан марказда яратилган шароитлар билан танишиб, масъулларга марказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш, тадбиркорларнинг энг яқин кўмакчисига айлантириш юзасидан вазифалар юклади.

Келгуси, 2024 йилда марказ томонидан микро бизнесни қўллаб қувватлаш орқали 1 200 та субъектни кичик ва ўрта бизнесга ўтказиш, 1300 нафар тадбиркорнинг ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, 450 нафар тадбиркорнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.