Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ғалла-2024: Ҳудудларда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича семинарлар ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов воҳанинг 5 та ҳудудига ташриф буюриб, 2024 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини тизимли ва сифатли амалга оширишга бағишланган семинарларда иштирок этди.

Хусусан, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой ва Денов туманларида кузги бошоғли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда қисқа муддатларда сифатли якунлаш, суғориш ва тўлиқ кўчат олиш масалалари муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, хар бир туманда “Шудгор-2023” штабини ташкил қилиш, техникаларни шай ҳолатга келтириш, шудгорлаш ишларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан олиб бориш ҳамда ерни сифатли ҳайдалишини таъминлаш бўйича сектор раҳбарлари, соҳа масъулларига аниқ муддатлар билан вазифалар топширилди. Шунингдек, шудгорлаш ишлари учун ташкил этилган отрядларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Маълумот учун, 2024 йил ҳосили учун Жарқўрғон туманида 8 476 гектар, Қумқўрғон туманида 8 539 гектар, Шўрчи туманида 8 098 гектар, Олтинсой туманида 4 529 гектар ва Денов туманида 10 877 гектар майдонда ғалла экиш режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.