Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Амиров Алишер Хуррамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 1977 йил Бойсун туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ер усти транспорти тизимлари муҳандиси.

А.Амиров меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Тошкент вилояти бўлими шўъба мудири, “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компаниясида бошқарма бошлиғи, бошқарув раисининг ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Шеробод тумани ҳокими лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2021 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси минтақавий йўлларга буюртмачи бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.