Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Яна тўртта туманда мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Ангор, Музработ, Шеробод ҳамда Қизириқ туманларида давом эттириб, мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ДХШ асосида марказлашган иситиш тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, Ангор туманидаги 36-сонли, Музработ туманидаги 10-сонли, Шеробод туманидаги 45, 66-сонли ва Қизириқ туманидаги 3-сонли мактабларда ишлар кўздан кечирилиб, ушбу туманларда ижтимоий соҳа объектларида марказлашган иситиш тизимини жорий этиш бўйича бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, ҳудудларда аҳоли учун коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кўмир ёқилғиси билан таъминлаш, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларни ундириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Соҳа масъуллари ахборот берди.

Вилоят раҳбари айрим туманларда бу борада сусткашликка йўл қўйилаётганлигини танқид қилиб, мутасаддиларга ишларни тизимли йўлга қўйиш ҳамда жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

437 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.