Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар

Маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг самарали тизимини ташкил қилиш экологик муаммоларни бартараф этиш билан бирга мамлакат иқтисодиётига ҳам катта фойда келтиради. Бугунги кунда дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда.

Чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мамлакатимизда, хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вилоятимизда жами 12 та “чиқинди полигони” бўлиб, аҳолига 6 та санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатиб келади.

Вилоятда йил давомида жами 380-400 минг тонна чиқинди чиқарилади. Шундан, 120-130 минг тоннаси 15 та корхона томонидан қайта ишланиб, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотга айлантирилади. Бу эса йил давомида умумий чиқариладиган чиқиндининг 30% фоизини ташкил этади.

Жумладан, “Дионис-Сурхон” МЧЖнинг чиқиндини йиғиш ва қайта ишлаш корхонаси йил давомида 25 минг тонна ҳажмни утилизация қилиб, қайта ишлайди. Кундалик турмуш тарзимизда бир марта ишлатиб ташлаб юбориладиган полителен плёнкалар айнан  ушбу корхонада қайта ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, корхонада ярим тайёр маҳсулотлар – гранулалар тайёрланади ва ушбу хом ашё полителен қувурлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.