Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида саноат корхоналари фаолияти ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида бўлиб, қатор ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

➖ Дастлаб, "Surxon parmalash ishlari" АЖнинг жанубий калдара структурасида нефть ва газ қудуқларини қазиш ишлари фаолияти билан танишилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида туманда барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ҳамда аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган объектлар тақдимот қилинди;

➖ "Qumqo‘rg‘on tuman ta'mirlash mexanika zavodi" МЧЖнинг темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди ва МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тўқимачилик комплекси, 1 МВт қуёш панели ўрнатиш ва бетонли сендвич панелдан кўп қаватли уй-жой қуриш лойиҳалари тақдимот қилинди;

➖ “Механика” хусусий корхонасининг темир маҳсулотларини эритиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан танишилди;

➖ “Равшан Инроз” хусусий корхонаси томонидан МДФ эшик ва мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр маҳсулотлар ва уларнинг сифати билан ҳам танишилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир манзилда мутасаддиларга саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш, уларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳамда тақдимот қилинган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.