Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қизириқ туманида қуёш панеллари ўрнатиш ишлари билан танишилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида бўлиб, “Таъминот Осиё 665” МЧЖ томонидан ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панелларидан электр токи ишлаб чиқариш ва тармоққа узатиш ишлари билан танишди.

Тадбиркор билан мулоқот қилган вилоят раҳбари мавжуд муаммоларни тинглади. Масъулларга лойиҳа учун имтиёзли кредит маблағларининг тўлиқ ажратилиши билан боғлиқ ишларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот учун, ҳисоб-китобларга кўра 50 кВт кичик қувватдаги қуёш панелларидан ойига 36 МВт электр энергия олиб, бир ойда 36 млн сўмгача, йилига 432 млн сўмгача даромад топиш мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.