Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими Туркиялик олимлар гуруҳини қабул қилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Туркиянинг “Livagro” фирмасининг таъсисчиси, олий тоифали агроном Билол Талмач бошчилигидаги олимлар гуруҳини қабул қилди. Учрашувда “Livagro” фирмасининг пахтачилик ва уруғчилик соҳасида олиб бораётган тадқиқотлари, эришган натижалари, яратилган янги навлар ҳамда етиштириш технологияси бўйича тақдимотлари билан танишилди.

Фирма фаолияти бўйича тақдимот билан танишилиб, музокаралар якунида Сурхондарё вилоятида кластерлар билан ҳамкорликда 10 минг гектар майдонда замонавий пахта етиштириш технологиясига асосан ҳосилдор пахта навларини етиштириш бўйича тажриба-синов ишларини олиб боришга келишилди. Келгусида тажриба ўзини оқлаб, кўзданган мақсадга эришилса, Туркия фирмаси билан ҳамкорликда пахта етиштириш ишлари йўлга қўйилиши таъкидланди.

“Livagro” фирмаси 2003 йилдан буён Туркияда уруғ ишлаб чиқариш, тадқиқот ва ривожлантириш соҳасида фаолият юритувчи биотехнологик фирма бўлиб, бир нечта давлатда тажриба ишларини олиб борган. Фирма томонидан таклиф этилаётган пахта етиштириш технологияси орқали уруғ экишдан ҳосил йиғиштириб олишгача бўлган жараёнлар тўлиқ техникалар ёрдамида амалга оширилади ва ўртача 60 центнер ҳосилдорликка эришиш мақсад қилинган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.