Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жарқўрғонда терим жараёнлари билан танишилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон туманида давом эттириб, туманнинг “Исмоилтепа зироатчи” ҳудудида жойлашган “Жарқўрғон” фермер хўжалигининг 37 гектар майдонда етиштирилган ингичка толали пахта ҳосили билан танишди ва йиғим-терим жараёнларини кўздан кечирди.

Саноатда кенг фойдаланиладиган ингичка толали пахтага жаҳон бозорида талаб катта бўлиб, бошқа турдаги пахта толасига нисбатан юқори нархларда сотилади. Ҳозирда вилоятимизнинг қатор ҳудудаларида воҳанинг иссиқ иқлим шароитига мос бўлган навларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, вилоятда ингичка толали пахтани қайта ишлаш корхонаси бунёд этилмоқда.

Вилоят раҳбари теримчилар билан ҳам суҳбатлашиб, ғўза парваришида меҳнат қилган механизатор ва сувчилар ҳамда илғор теримчиларга совғалар топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.