Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди

Кеча вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласида бўлиб, топшириқлар ижросини вилоят Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш якунлари асосида шаҳар мутасаддилари, маҳалла фаоллари ҳамда масъуллар иштирокида муҳокама қилди.

Топшириққа кўра, Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда болалар майдончалари, маҳалла гузари, йўл ва йўлаклар қуриш, ободонлаштириш ишларининг бориши ўрганилган.

Амалга оширилган ишлар билан бирга қатор камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.