Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчилар учун 62 минг 956 та “Президент совғаси” умумтаълим мактабларига тўлиқ етказиб берилди

Бу йил Сурхондарё вилоятида 1-синфга чиқиши режалаштирилган  62 956 нафар болалар учун “Президент совғаси” тизимли тартибда, белгиланган талабларга мувофиқ Термиз шаҳри ва туманлар Мактабгача ва мактаб таълим бўлимлари орқали умумтаълим мактабларига етказиб берилди.

Ҳозирда етказиб берилган ўқув қуроллари жамланмалари янги ўқув йилининг илк кунидан 1-синф ўқувчиларига топшириш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

 Ўқувчи сумкаси;

 12 дона дафтар;

 Расм дафтари;

 Акварел бўёқлари;

 Рангли қоғоз;

 Қаламдон;

 Шарикли ручка;

 Рангли қалам;

 2 дона оддий қалам;

 Пластилин;

 Елим;

 2 дона ўчирғич.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.