Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Инфографика: Маҳаллий бюджетдан 429 та мактабни жорий таъмирлаш учун 11 млрд 195 млн сўм ажртилди

Сурхондарё вилоятидаги 935 та умумтаълим мактабларининг 429 тасини жорий таъмирлаш ва янги ўқув йилига тайёрлаш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 11 млрд 195 млн сўм маблағ ажратилиб, таъмирланди.

Жумладан, ажратилган маблағлар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

- Термиз шаҳри – 3 мактаб учун 909 млн сўм;

- Ангор тумани – 3 мактаб учун 134 млн сўм;

- Бойсун тумани – 25 мактаб учун 125 млн сўм;

- Денов тумани  – 54 мактаб учун 2 млрд 346 млн сўм;

- Жарқўрғон тумани – 16 мактаб учун 696 млн сўм;

- Музработ тумани – 32 мактаб учун 585 млн сўм;

- Олтинсой тумани – 45 мактаб учун 1 млрд 59 млн сўм;

- Сариосиё тумани – 51 мактаб учун 407 млн сўм;

- Узун тумани – 30 мактаб учун 158 млн сўм;

- Термиз тумани – 5 мактаб учун 310 млн сўм;

- Шеробод тумани – 46 мактаб учун 1 млрд 39 млн сўм;

- Шўрчи тумани – 28 мактаб учун 913 млн сўм;

- Қизириқ тумани – 42 мактаб учун 674 млн сўм;

- Бандихон тумани – 18 мактаб учун 439 млн сўм;

- Қумқўрғон тумани – 31 мактаб учун 1 млрд 398 млн сўм.

! Маблағлар ҳудудларда таъмирланадиган мактабларнинг ҳолатидан келиб чиқиб тақсимот қилинган.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.