Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Денов тумани маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида бўлиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш, йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. Туманнинг “Янгиариқ” маҳалласида нуронийлар, фаоллар ва маҳалла “бешлиги” билан суҳбат қилинди. Нуронийлар маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан мамнунлигини билдиришди.

Шу ернинг ўзида “Тоза ҳудуд” ДУКнинг туман бўлими учун 2 та махсус юк ташиш транспорти тантанали топширилди. Шунингдек, ўз фаолиятида бошқаларга ўрнак кўрсатиб, меҳнат қилаётган маҳалла ходимларига совғалар берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Чағаниён” маҳалласи марказидан ўтувчи 2,5 километр йўлни асфалтлаш жараёнлари билан танишди. Масъуллар билан ишнинг бориши, асфалть қопламасининг сифати кўздан кечирилди. Ҳозирги кунда 2 километр йўлга асфальт ётқизилган бўлиб, ишлар давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.