Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қумқўрғон туманидаги 70-сонли мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманидаги 70-сонли мактабда бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилган ишлар, синф хоналарининг жиҳозланиши, яратилган шароитлар билан танишди. Мактабга янги ўқув йилидан 1-синфга қабул қилинаётган болалар учун келтирилган “Президент совғлари” кўздан кечирилди.

Шу ерда тумандаги мактаб директорлари ва таълим соҳасига масъуллар иштирокида янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман раҳбарлари ва соҳа мутасаддиларига таълимга биринчи навбатдаги масала сифатида қараб, ҳар бир мактабда тайёргарлик ишларини тизимли олиб бориш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифаси топширилди.

Ўқитувчи ва ўқувчиларга таълим-тарбия жараёнлари учун зарур шароитлар тўлиқ яратилиши лозимлиги таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.