Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилоятида мавжуд давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун яратилган шароитлар, уларга таълим-тарбия бериш жараёнларини сифатли ташкил этиш ҳолати ва бошқа масалалар Қумқўрғон туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида видеоселектор тарзида муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг топшириғи билан Жарқўрғон, Ангор, Термиз, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Қумқўрғон, Шўрчи ва Олтинсой туманларида соҳа мутахассислари ва ОАВ вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан боғчалар фаолияти танланма асосида ўрганилди. Муҳокама аввалида ушбу ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди.

Ҳудудларда ўрганилган боғчаларнинг айримларида ободонлаштириш ишлари қониқарсизлиги, болалар овқатини тайёрлаш меъёрларига риоя этилмаганлиги, таълим-тарбия жараёнлари тўғри йўлга қўйилмаганлиги аниқланган. Хато ва камчиликлар аниқланган қатор боғча мудиралари ва масъулларини ишдан олиш, айримларини қонун доирасида жавобгарлик тортиш масаласини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вилоят раҳбари муҳокама қилинган боғчалар мисолида барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш бўйича муддат ва вазифаларни белгилаб берди. Ишчи гуруҳга топшириқлар ижросини қайта ўрганиш вазифаси юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.