Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Шўрчи туманида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Вилоят ҳокими Шўрчи туманида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Туманда 4 900 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 122 та отряд ташкил этилган, 70 та махсус техника ва 158 та тиркама жалб қилинмоқда. Отрядлар, жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ахборот берди.

Туман мутасаддилари, ҳудуд ва отряд раҳбарларига йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.