Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Пахта майдонларини дефолиация қилиш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Сурхон” ҳудуди “Олтин мехнатобод пахтаси” фермер хўжалигининг даласида ғўзани дефолиация қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда 2023 йил ҳосилига тайёргарлик ишларининг бориши, ғўза дефолиацияси тадбирларини қисқа муддатларда ўтказиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, қишлоқ хўжалиги масъуллари, туман ҳокимларининг соҳага масъул ўринбосарлари, пахта тўқимачилик кластерлари, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга агроном-олимлар иштирок этди.

Жорий йилда вилоятда 72 минг 270 гектар майдонда пахтанинг маҳаллий иқлим шароитига мос, серҳосил ва эртапишар навлари етиштирилмоқда. Шундан 64 минг 770 гектар пахтазорни дефолиация қилиш режалаштирилган. Дефолиацияни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида 219 та ОВХ пуркагичлари белгиланган дислокацияларга йиғилиб, уларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди. Техника воситаларининг қарийб барчасига сифатли техник ва сервис хизмати кўрсатилди, мавсумга шай ҳолга келтирилди.

Вилоят раҳбари масъулларга тадбирларни уюшқоқлик билан белгиланган муддатда амалга ошириш топшириғини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.