Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Олтинсойда 32 минг хонадоннинг электр таъминотини яхшиловчи лойиҳага старт берилди

Олтинсой туманида 110/35/10 кВт “Олтинсой” подстанцияси ва 19 километрлик 110 кВт ҳаво тармоғи ҳамда 25 000 кВ лик 2 та трансформатор пункти қурилиши бошланди. Лойиҳа туманда инфратузилма ривожланишига, 32 минг хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг электр таъминотини яхшилашга хизмат қилади.

Лойиҳага старт бериш тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Вилоят раҳбари лойиҳани белгиланган муддатда сифатли амалга ошириш топшириғини берди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича масъуллар белгиланди. Аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи лойиҳа бошланиши олдидан жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида нуронийлар, маҳалла фаоллари билан суҳбат қилиниб, маҳалладаги мавжуд муаммолар тингланди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича туман раҳбарларига вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.