Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда энг моҳир овчилар йиғини ва ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ “Термиз” дала-ўқув майдонида “Калибр” клубининг Сурхондарё вилояти миқёсида «Энг моҳир овчи» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Улуғбек Қосимов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов, мудофаа вазирлиги ва куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ҳамда клуб аъзолари иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоят раҳбари сўзга чиқиб, “Калибр” клубининг ҳарбийлар билан ўзаро ҳамкорлиги, овчиларнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш борасида ташкил этилаётган мазкур ҳарбий спорт мусобақаларининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди ва иштирокчилар автомат ва мерганлик милтиғидан турли масофалардаги нишонларни йўқ қилиш бўйича ўзаро беллашди. Якунда йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Маълумот учун, “Калибр” клуби “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган бўлиб, Низомига мувофиқ, ушбу клубга фақатгина Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлган (қурол олиб юришга ҳақли) фуқаролар қабул қилинади. Бирлашма ниқобланиш, жойга мослашиш, ориентирланиш, қийин шароитларда яшовчанлик борасидаги ўз тажриба ва кўникмаларини ҳарбий хизматчиларга ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтиб бориши белгиланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.