Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Янги тайинлов

Сувонкулов Ахмад Худайшукурович вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимига тайинланди.

У 1968 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 1994 йил Тошкент давлат техника университетини, 2009 йил Тошкент молия институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – тоғ муҳандиси, молия.

А.Сувонқулов меҳнат фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги котибият мудири, туман ҳокимининг ўринбосари, Молия, Иқтисодиёт ва саноат вазирликларида турли вазифаларда ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2023 йилдан буён “Сурхон саноат қурилиш” компанияси директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.