Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Янги тайинлов

Тангриев Панжи Қобилович Сув таъминоти ва оқова сув обектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси унитар корхонаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1969 йилда Термиз туманида туғилган. 1991 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

П.Тангриев меҳнат фаолияти давомида молия бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ўринбосари, туман ҳокими, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2023 йилдан буён Сурхондарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.