Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Дастур ижроси муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Термиз шаҳридаги 37 та маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижроси бириктирилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Видеоконфренцалоқа тарзида ўтказилган муҳокамада вилоят, шаҳар сектор раҳбарлари, маҳаллаларга бириктирилган ташкилот, корхона ва бошқармалар раҳбарлари, шаҳар студиясидан масъуллар, маҳаллалардаги “Бешлик” иштирок этди.

Дастур ижроси кунлик жойларга чиқилган ҳолда ўрганилмоқда ва масъулларнинг бириктирилган ҳудудларда ишларни ташкил этишдаги хато ва камчиликлари кўрсатиб ўтилмоқда. Бугун ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўл ва йўлаклар қуриш, кўп қаватли турар-жойларни таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш каби қатор тадбирларни сифатли амалга ошириш топширилди. Ҳар бир топшириқ ижросига муддат белгиланиб, ижроси кунлик назорат қилиб борилиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.