Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Термиз шаҳри маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва белгиланган дастур бўйича бунёдкорлик ишларини олиб бориш ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоконфренсалоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарининг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида белгиланган топшириқларга асосан Термиз шаҳри маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур қабул қилинган. Дастурга мувофиқ шаҳарнинг 37 та маҳалласида ҳам йўлларни асфальтлаш, бетон қоплама ётқизиш, пиёдалар йўлаги барпо этиш, кўп қаватли турар жойларнинг фасад ва том қисми ҳамда болалар майдончаларини таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш каби қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган кенг кўламли ишларда фуқаролар фаоллигини ошириш мақсадида маҳалладаги “Бешлик” томонидан тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир маҳаллада белгиланган тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, кун тартибида қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, пахтага агротехник ишлов бериш, ўғитлаш ва озуқалаш ҳамда суғориш ишларининг бориши ва ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан якунлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Пахта парвариши бўйича тизимли ишларни амалга ошириш ҳамда ғалла отрядларига ҳудудларда ўрилмаган ғалла майдонларидаги донни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб, мавсумни якунига етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.