Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
“Меҳр дафтари”даги яна бир ёш уй-жойли бўлди

Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва меҳр-мурувват сабаб, бугун “Меҳр дафтари”га киритилган, “Меҳрибонлик уйи”дан кейин Термиз давлат университети ётоқхонасида яшаб келган Валижон Равшанов ўзининг уй-жойига эга бўлди.

Бугун вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида ўтган тадбирда Валижонга Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласидаги кўп қаватли турар-жойларнинг бирида жойлашган, замонавий шарт-шароитлар билан таъминланган, янги 2 хонали хонадон калити ва ҳужжатлари тантанали топширилди.

Термиз давлат университетини битираётган, янги уй-жойли бўлган Валижон давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан миннатдор эканлигини билдирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.