Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Айрим оталар, фарзандлари олдидаги оталик бурчларини унутиб қўймоқда

Суд мажлисида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан суд мажлисида вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган икки нафар шахслар А.Қ ва К.Н.га нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатлари таҳлил қилинганда, қарздорлар Давлат ижрочисининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамай алимент пулларини тўлашни пайсалга солиб, алимент тўловидан қочиб, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги аниқланди.

Улардан бири, Музработ тумани, “Алпомиш” маҳалласида яшовчи қарздор А.Қ. бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2023 йил 24 январдаги буйруғига кўра, ундирувчи С.Д.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор А.Қ. 2023 йил 20 январдан 2023 йил май ойига қадар тўрт ортиқ муддат мабойнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларига 2.943.330 сўмлик  алимент қарзларини тўлашдан бўйин товлаган.

Суд мажлисида  фарзанди олдидаги масъулиятини эсидан чиқариб, оталик бурчини унутган ҳуқуқбузарлар суд қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Қарздор оталар суд залида дарҳол қамоққа олиниб,маъмурий қамоқ жазосини ўташ учун Термиз шаҳридаги махсус қабул қилиш муассасага жойлаштирилди.

Конституциямизнинг 77-моддасида, Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг  таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурилиги кўрсатиб ўтилган.

Айрим оталар эса, фарзандлари олдидаги оталик бурчларини унутиб қўйишмоқда.

Шундай экан, ҳар бир ота-она болалар давлатимизнинг эртанги келажаги эканлигини чуқур ҳис этган ҳолда оилада соғлом муҳит яратишга масъул эканлигинини унутмаслиги керак.

 

Икромжон Шайманов,
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.