Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳридаги бугунги ўрганиш ишлари “Боғзор”, “Маърифат” ва “Дўстлик” маҳаллаларида олиб борилди. Ушбу маҳаллаларда дастурга мувофиқ 5,1 км йўлларни асфальтлаш, 1,5 км қисмида бетон қоплама ётқизиш, қарийб 4 км пиёдалар йўлаги барпо этиш, 4,1 км ичимлик ва оқова сув тармоғини тортиш, маҳалла биноси ва кўп қаватли турар-жойларни таъмирлаш, фасад қисмини бўяш, болалар ва “Workout” майдончаларини ташкил этиш белгиланган.

Ҳозирги кунда 2,4 км асфальт, 1,1 км бетон қоплама ётқизиш, 3,8 км пиёдалар йўлаги қуриш, 1,9 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилган. Кўп қаватли турар-жойларнинг том қисмини таъмирлаш, фасадини бўяш, болалар ва “Workout” майдончаларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар билан танишган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъулларга қатор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, дастурга киритилмаган маҳалла биноси ва кўп қаватли турар-жойларнинг фасад қисмини бўяш, том қисмини таъмирлаш, “Боғзор” маҳалласидаги кутубхонага кондиционер ўрнатиш, ҳудудларни ободонлаштириш, гуллар экиш, ички йўлларни таъмирлаш, қўшимча бетон йўлаклар қуриш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш топшириқлари берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.