Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Вилоят марказидан 300 чақирим олисдаги тоғли қишлоқлар аҳолисининг муаммолари ўрганилди

Шу кунларда вилоятимизда бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят марказидан 300 чақирим, Сариосиё тумани марказидан қарийб 110 километр узоқликда жойлашган, тоғли “Чош”, “Карш” ва “Маланд” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Вилоят ва туман сектор раҳбарлари, ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида ўтказилган 3 та маҳалладаги учрашувларда “Чош”, “Карш”, “Маланд”, “Зоохона”, “Кундайижувоз”, “Вочах” ва “Хушхабар” қишлоқларининг аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўллар таъмири, қишлоқ шароитларини яхшилаш, тиббиёт пункти ташкил этиш каби масалалар ўртага ташланди. Мутасаддиларга аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифаларни ижро муддати билан белгилаб берилди.

Шунингдек, қишлоқдаги ишсиз фуқароларга ўзини ўзи банд қилишлари учун тикувчилик дастгоҳи, пайвандлаш ускунаси, пишириқ печи, ўт ўриш ускунаси каби жиҳозлар топширилди. Кам таъминланган оилалар учун 5 тонна ун, 2,5 тонна гуруч, 2 тонна шакар, қарийб 6 минг литр ўсимлик ёғи, эркаклар ва аёллар кийим-кечаклари ҳамда ушбу қишлоқлардаги ёшлар ва мактаблар учун 700 та китоблар тўплами, 63 та шахмат-шашка доскаси, 35 та турли спорт анжомлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.