Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати фестивали бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда Термиз ва Хайраобод гарнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилотининг вилояти кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Ҳарбий оркестор куй садолари остида бошланган фестивал ҳарбийларнинг қўл жанги, фахрий қоровул сафлари каби кўргазмали чиқишлари ҳамда она Ватанни, тинчлик ва мардликни тарраннум этувчи куй-қўшиқлар билан байрамона руҳда давом этди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон ёшлар учун кенг имкониятлар мамлакати эканлиги, ёшлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлиги хусусида сўзлаб, барча ёшларни ойлик доирасида ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлашди.

“Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил ўтказилаётган бу каби фестиваллар вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб давом этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.