Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жарқўрғон туманида ғалладан бўшаган майдонлар деҳқончилик қилиш учун ишсиз фуқароларга ажратиб берилмоқда. Бугун вилоят ҳокими мазкур туманда бўлиб, “Сурхонлик Шерзод SSS” ва “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларини фуқароларга ажратиб бериш тадбирларида иштирок этди.

Майдонлар асосан “дафтарлар”да турган, ишсиз фуқароларга экин экишга тайёр ҳолда ҳосилдор уруғлар билан ажратиб берилди. Ушбу фермер хўжаликлари томонидан ғалланинг режадан орттирилган қисмидан хўжалик ишчиларига 1 тоннадан, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига 200 килограмдан буғдой тарқатилди.

Шунингдек, фермер хўжалигининг миришкор ишчи-ходимлари, сувчилар, механизаторлар ва комбайн операторларига вилоят ҳокимлигининг совғалари - маиший техникалар топширилди.

Туман мутасаддиларига ғалладан бўшаган майдонларни “Бир контур – бир маҳсулот” тамойилига амал қилган ҳолда ҳосилдор уруғлар билан бирга белгиланган режага мувофиқ тўлиқ ажратиб бериш вазифаси топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.