Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қумқўрғон туманидаги боғчада семинар ўтказилди

Қумқўрғон туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида давлат-хусусий шерикчилик асосида кўмирга ихтисослашган, марказлашган иситиш тизимларини жорий этиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган тадбирда мутасаддилар давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилинган, кафолат муддати 15 йил бўлган, кўмир сарфи ва бошқа харажатлари нисбатан камхаражат бўлган янги типдаги марказлашган иситиш тизими билан таништирилди.

Вилоят раҳбари шунингдек, боғчада яратилган шароитлар ва болаларнинг таълим-тарбия жараёнларининг бориши билан танишди. Болаларга турли ўйинчоқлар ва китоблар жамланмалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.