Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Алпомишлар юртида беш қитъа алплари беллашади

1993 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган турнирда ўтган давр мобайнида дунёнинг энг номдор полвонлари куч синашган.

Жорий йилги мусобақада ҳозирча 26 давлатдан 50 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиш истагини билдиргани ҳам турнирнинг нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир.

Турнир эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90 кг., аёллар ўртасида 48, 57, 63, 70, +70 кг. ва мутлақ вазн тоифаларида бўлиб ўтади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 100 минг доллар бўлиб, 10 та вазн тоифасидаги беллашувлар ғолибларига биринчи ўринлар учун 3 000 доллар, иккинчи ўринлар учун 2 000 доллар, иккита учинчи ўринлар учун 1 000 доллардан жами 70 000 доллар тақдим этилади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 долларга сазовор бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 3,5 000 доллардан жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Учинчи ўрин соҳибларидан кейинги 4 нафар иштирокчининг ҳар бирига эса 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофоти таъсис этилган.

Ўн бешинчи бор ташкил этилаётган бу галги мусобақа ҳам ҳар доимгидек қизиқарли, муросасиз ва кўтаринки руҳда ўтишига ишонамиз!

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.