Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда аҳолини COVID-19 га қарши эмлаш бошланди

Ҳозирги кунда 335 мингдан ортиқ фуқаро эмлаш учун рўйхатга киритилган. Биринчи навбатда 65 дан юқори ёшдаги фуқаролар ҳамда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Шундан кейин сурункали касаллиги бўлганлар, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, Қуролли Кучлар тизими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва аста-секин аҳолининг бошқа қатламлари қамраб олинади.

Ушбу жараённи самарали ўтказиш учун шай ҳолатга келтирилган 7 та эмлаш пункти, 332 та эмлаш бригадаси, 77 та ҳаракатдаги мобиль гуруҳларига 1501 нафар тажрибали ва малакали мутахассислар жалб этилган, 131 та автотранспорт воситалари бириктирилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.