Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси ва балиқчилик хўжалиги фаолияти билан танишилди

Ҳафталик иш режага мувофиқ бугун ҳудудларда инвестиция ва экспорт масалаларида амалга оширилаётган дастурлар, лойиҳалар ва фаолият юритаётган корхоналар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Термиз туманига ташриф буюрди.

Дастлаб Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласида 2019 йилда 3 гектар майдонда ташкил этилиб, айни дамда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 минг тоннага етказилган қурилиш материллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Олис осмон” хусусий корхонаси фаолияти билан танишилди. Мазкур корхонада қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар Хитой давлатидан олиб келинган бўлиб, 34 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 25 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Йиллик экспорт ҳажми 400 минг долларни ташкил этади.

Вилоят раҳбари корхона фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, хом ашёларни маҳаллийлаштириш, маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Масъулларга уй-жойлар қурилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда қурилиш таннархини пасайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш юзасидан вазифалар берилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида жойлашган “Норҳамид Бобо” фермер хўжалигида ташкил этилган балиқчилик хўжалиги фаолияти билан танишди. 25 гектар майдонда сунъий кўл ташкил этиб, йилига 200 тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилаётган мазкур балиқчилик хўжалигида 12 та иш ўринлари яратилган.

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим омил бўлган бу каби лойиҳаларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.