Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сариосиё тумани марказий шифохонасида беморлар учун яратилган шароитлар ўрганилди

Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташрифини туман тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонаси фаолиятини ўрганиш билан давом эттирди. Вилоят раҳбари шифохонада ётган беморлар ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди ва яратилган шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳақидаги фикрларини тинглади.

Вилоят ҳокими шифохонани кўздан кечирар экан иссиқлик тизимининг ишлаш ҳолатини ўрганди. Масъулларга шифохонада ётган беморлар учун барча зарур шароитларни яратиш, қийналган, қўшимча дори-дармонларни харид қилишга имкони йўқ оилаларга кўмак кўрсатиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, шифохона ҳудудидаги дорихоналарда олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиш ва архитектура талабларига риоя қилинишини қатъий назоратга олиш бўйича вазифалар юклатилди.

Кейинги манзилда туманнинг “Лутфикор” маҳалласи ҳудудида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Лойиҳа ҳудудида 19 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши белгиланган бўлиб, ушбу биноларнинг биттасида қурилиш ишлари тўхтаб қолган.

Вилоят раҳбари мазкур қурилиш объектини қайта савдога чиқариш масаласини суд тартибида кўриб чиқилиши бўйича масъулларга вазифа юклади. Шунингдек, муҳим инфратузилма объектлари, жумладан, мактаб, боғча, тиббиёт муассасаси ҳам қурилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими қурилиш ишларини сифатли бажариш, куни-кеча Ангор туманида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, турар-жой биноларини барча қулайликларга эга бўлишига эътибор қаратиш лозимлиги бўйича мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.