Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз туманидаги қатор объектлар билан танишилди

Вилоят ҳокими ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш мақсадида Термиз туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари Термиз тумани ҳудудида жойлашган Термиз халқаро аэропортида бўлиб, ҳудудда ободонлаштириш ишларининг бориши, дарахтзорлар ораларига ишлов бериш, буташ ва оқлаш, шунингдек, ушбу ҳудуддаги йўл ёқалари бўйлаб амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Шунингдек, ташриф давомида туманнинг “Айритом” маҳалласи ҳудудида бунёд этилаётган “Термиз халқаро савдо маркази”да олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилиб, масъулларга ҳудуддаги қурилиш чиқиндиларини ўз вақтида тозалаш, йўл ёқаларида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир туманга ташрифи давомида албатта ижтимоий соҳа объектлари билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганмоқда. Бугунги Термиз туманига ташриф давомида ҳам туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Янгиариқ” ҳудудий шифохонаси фаолияти ўрганилди. Ҳудудий шифохонага бундан олдинги ташриф вақтида биноларни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди. Ҳозирда ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари шунингдек, “Султон Саодат” мажмуасини зиёрат қилиб, ҳудудлардаги ободонлаштириш ҳамда қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари “Янги Ўзбекистон” боғини ташкил этиш учун танлаб олинган майдон, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Отчопар” мажмуасида бўлди. Бу ерда дастлаб, “Қорабайир” отлари маҳорат мактаби фаолияти билан танишилди. Ҳудудда боғ ташкил этиш учун етарли майдон ва дарахтзорлар мавжуд бўлиб, ҳудуднинг шаҳар ташқарисида жойлашганлиги янги дам олиш маскани ташкил этиш учун жуда қулай ҳисобланади.

Вилоят ҳокими ҳудудни кўдан кечириб, масъулларга боғ ташкил этилиши режалаштирилган майдонда олиб бориладиган ишлар бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.