Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
ТАЙИНЛОВ: Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Исмаилов Абдурашид Ҳудаярович туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Абдурашид Исмаилов 1977 йил 12 июлда Бойсун туманида туғилган. 2005 йил Термиз давлат университети, 2014 йил Тошкент молия институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги педагог, бюджет ҳисоби ва назорат-молия.

А.Исмаилов 1996-2022 йилларда ижтимоий таъминот, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.