Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ҳокимлик соати: Ижро интизоми, сайёр ва тадбиркорлар қабулидаги мурожаатлар ижроси, қишлоқ хўжалиги, бюджет даромадалари режасининг бажарилиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида жорий ҳафтадаги вазифаларни белгилаб олиш ҳамда муҳим масалалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди. Видеоконфренц алоқа орқали ўтказилган йиғилишда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги аппарат ходимлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

 
 

Дастлаб ижро интизоми масаласи кўриб чиқилди. Унда “Ijro.gov.uz” тизимига бириктирилган Президент Фармонлари, Қарорлари, йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижроси ҳолати муҳокама қилинди. Бириктирилган топшириқларни ўз муддатида бажармаганлиги учун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари ва гуруҳ раҳбарлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, ҳамда “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори фаолияти танқид қилинди.

Шундан сўнг вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жойларда мавжуд ҳолат ўрганилиб, сектор раҳбарлари ва масъулларга ғаллани қўшимча озиқлантириш учун маҳаллий ўғит чиқариш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилишига қарамасдан, Қизириқ, Қумқўрғон, Бандихон ва Термиз туманларида бу борадаги ишлар қониқарсиз ҳолатда. Ушбу туманлар ҳокимларининг соҳага масъул ўринбосарларига бир кун муддатда ишларни жойига қўйиш топшириғи берилиб, белгиланган вазифалар бажарилмаган тақдирда қатъий чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

 
 
 

Навбатдаги масала, жорий йил 8 январь куни Бандихон туманида ўтказилган оммавий сайёр қабул, 9 январь куни ўтказилган “Тадбиркорлар қабули”, шунингдек, ҳудудларда ўтказилган ўрганиш жараёнларида қабул қилинган мурожаатлар ва масъулларга берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоят телерадиоканали ва “Ишонч” телерадиокомпанияси томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар бўйича тайёрланган танқидий лавҳалар кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир ҳолат бўйича масъулларнинг ахборотини тинглади. Бажарилмаган, ҳал этилмаган мурожаатлар, берилган топшириқлар ижрочилари фаолияти танқид қилинди. Топшириқлар ижросига бир ҳафта муддат берилиб, белгиланган муддатда ижросини таъминламаган масъуллар лавозимидан озод этилиши белгиланди.

 
 

Шунингдек, вилоят раҳбари Термиз шаҳри ҳудудидаги таъмирга муҳтож кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишларини бошлаш, барча куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда кенг кўламли ишларни амалга ошириб, жорий йил 20 феврал кунига қадар ишларни якунлаш топшириғини берди. Бандихон туманида ичимлик суви қувури тортиш масаласини ҳал этмаганлиги учун вилоят “Сувоқова” корхонаси раҳбарига “хайфсан” берилди. Бир ҳафта муддатда масала ҳал этилмаса Бандихон тумани “Сувоқова” корхонаси раҳбари ишдан олиниши тўғрисида огоҳлантирилди.

 

Жойларда электр энергияси, газ, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти, кўмир етказиб бериш масалаларида аниқланган муаммолар ҳамда вилоят навбатчилик штабининг 1055 рақамига келиб тушган 94 та мурожаатнинг ижроси бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Берилган топшириқлар ижроси назоратга олинганлиги, кейинги ҳафта душанба кунида уларнинг ижроси муҳокама қилиниши белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.