Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз туманида “Эски шаҳар” туристик маскани барпо этилади

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, режалаштирилган лойиҳалар билан танишди. Шу мақсадда Термиз шаҳаридаги бир қанча объектлардаги ўрганиш ишларидан сўнг вилоят раҳбари Термиз туманига ташриф буюрди. 

Дастлаб вилоят раҳбари Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Фаёзтепа” буддавийлик ёдгорлиги мажмуаси билан танишди. Мажмуада олиб борилаётган ишлар, туристлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ушбу ҳудуд яқинида “Эски шаҳар” туристик маскани барпо этиш таклифлини бериб, туристик масканда эски Термиз шаҳрини қайта бунёд этиш, қадимий услубдаги уй-жойлар, ҳунармандлар маркази, савдо дўконлари қурилишини режалаштириш ҳамда вилоятнинг туризм потенциалидан унумли фойдаланган ҳолда туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида чора-тадбирларни белгилаб берди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари туман ҳудудида жойлашган “Отчопар” мажмуасини кўздан кечирди. Ҳудудни ободонлаштириш, хиёбонга айлантириш лойиҳасини ишлаб чиқиш, байрам сайллари ўтказиладиган майдонларни тартибга келтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Кейинги манзилда Термиз туманининг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Дўстлик” маданият марказининг таъмирталаб биноси кўздан кечирилди. Бинони таъмирлаш ишлари молиялаштириш амалга оширилмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Аҳолининг маданий хордиқ чиқариши, ёшлар учун мусиқа ва санъатни ўрганишига хизмат қилиши керак бўлган ушбу масканнинг бу аҳволда эканлиги вилоят раҳбарининг эътирозига сабаб бўлди.

Масъулларга қурилиш-таъмирлаш ишларининг тўхтаб қолиш сабабларини ўрганиб, айбдорларга тегишли чора кўриш ҳамда маданият марказини замонавий типда таъмирлаб, фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.