Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболовнинг Термиз шаҳридаги сайёр қабули 7 соатдан буён давом этмоқда

Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида секторлар, вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар ҳамда Халқ қабулхонаси раҳбарлари, шунингдек, шаҳар ҳокимлиги мутсаддилари иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Бугун эрталабдан бошланган сайёр қабулда айни вақтга қадар 204 нафар фуқаронинг электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти, даволаниш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам ажратиш ва уй-жой таъмири ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан ўртага ташланаётган муаммолар сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида атрофлича ўрганилиб, мурожаатларнинг бир қанчаси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топмоқда.

Жумладан, Жумладан, Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Бекмуродованинг ичимлик суви таъминоти масаласидаги мурожаати юзасидан масъулларга фуқаронинг уйига қувур тортиш бўйича топшириқ берилди.

Термиз шаҳри “Мехробод” маҳалласидан фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам сўраб келган Муқаддас Қурбонованинг мурожаати ҳам жойида ижобий ҳал этилди. Вилоят раҳбари томонидан Муқаддас Қурбоновага фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам ажратиб берилди.

Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи Парвина Азимованинг имконияти етишмаётганлиги сабабли соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам вилоят ҳокими томонидан шу ернинг ўзи ҳал этилиб, ишсиз бўлган турмуш ўртоғини ишга жойлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Ўзим тадбиркорлик билан шуғуллансамда, фарзандим ва келиним ногирон бўлганлиги сабабли қийналиб қолиб, вилоят ҳокимидан амалий ёрдам сўраб келган эдим, – дейди термизлик нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор Хадича Жўраева, - биз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётган давлатимизга раҳмат, тадбиркорлик фаолиятимни ривожлантириш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатим ҳокимимиз томонидан ҳал этилиб, менга қурилиш материаллари ажратиб бериладиган бўлди.

Шунингдек, “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи Тамара опа Шодмонованинг оилавий шароити инобатга олиниб, фарзандини уйлантириш учун уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Сайёр қабулда иштирок этиш учун ҳозирга қадар 289 нафар фуқаро рўйхатга олинди. Қабул давом этмоқда.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.