Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
«Ипак йўлида туризм» халқаро сайёҳлик ярмаркаси: Сурхондарё вилояти делегацияси бир қатор келишувларга эришди

Жорий йил 30 ноябрь-2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм-2022» 27-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев бошчилигида делегация ҳам фаол иштирок этди. Дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари ва расмийлар иштирок этган мазкур ҳалқаро ярмаркада Сурхондарё вилояти Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Эрон Ислом Республикаси, Белорусия ва Арманистон давлатлари билан туризм оқимларини ошириш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

Вилоятда туризм йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан меҳмонхона, турфирма ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича 200 га яқин 11,2 миллион долларга тенг шартномалар имзоланди.

Шунингдек, «Ипак йўлида туризм-2022» халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида ташкил этилган кўргазмаларда “Шалола” ва “Сарманган” фольклор жамоалари, халқ бахшилари, саҳналаштирилган Алпомиш ва Барчиной чиқишлари ҳамда воҳанинг туризм салоҳиятини ўзида акс эттирган экспонатлар намойиши барчага манзур бўлди. Вилоятимизнинг туризм жозибадорлиги хорижлик меҳмонлар ҳамда маҳаллий ишбилармон доира вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.