Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сайёр қабуллар куннинг иккинчи ярмида Қумқўрғон туманида давом этди

Унда иштирок этган 80 нафар фуқаронинг ижтимоий таъминот, уй-жой таъмири, даволаниш, коммунал хизматларни яхшилаш, йўл қурилиши ва бошқа бир қатор масалалардаги 102 та мурожаати тингланди.

Мурожаатларни вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Хидирова ва Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматовлар қабул қилишди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 14 тасига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Жумладан, сайёр қабулга “Азларсой” маҳалласидан келган ёлғиз она Шохсанам Ашурова қарамоғида ногирон фарзанди борлигини, “Аёллар дафтари”нинг 6 тоифасида туришини, ҳозирги кунда Термиз давлат университети 2-босқичида контракт асосида ўқиётганлигини билдириб, контракт тўловларини тўлашда амалий ёрдам сўради. Масъуллар ушбу фуқарога амалий ёрдам кўрсатилишини ва контракт пули тўлаб берилишини маълум қилишди.

Шунингдек, “Чаёнтепа” маҳалласида яшовчи Соҳибжамол Омонқулованинг уй-жой таъмири масаласидаги мурожаати ҳам ўзининг ижобий ечимини топиб, унга уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари ажратиб берилиши белгиланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 88 таси қўшимча ўрганиб чиқиш ва қонуний мурожаатларни ижобий ҳал этиш муддатлари белгиланиб, масъулларга йўналтирилди. Ижрога йўналтирилган мурожаатлар назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.