Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Деновда ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлигининг Хайрабод гарнизонига қарашли ҳарбий қисм хизматчиларининг оилалари учун 30 хонадонли янги уйлар калитлари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Денов туман ҳокими А. Алламурадов, Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи полковник П. Сатывалдыев, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Янги уйда барча шароитлар яратилган бўлиб, хоналар кенг, ёруғ, шинам. Ошхона ҳамда бошқа қўшимча хоналар замонавий усулда жиҳозланган. Ҳарбийларнинг фарзандлари учун замонавий ўйин майдончаси барпо этилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.