Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Расмий муносабат

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 2021 йилнинг 22 февраль куни Davletovuz каналида эълон қилинган “Ҳокимият гигиенаси ҳақида” ҳамда “Kun.uz” cайтида берилган “Сурхондарёдаги мансабдор бир қанча хусусий компанияларга эгалик қилиши маълум бўлди” сарлавҳали мақолалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатдан ҳам ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган ва давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари учун мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларининг 15-бандига кўра давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган Аслиддин Менглиев ҳозирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайди, у бирор бир хусусий корхонанинг раҳбари эмас.

У бир пайтлар раҳбарлик қилган “BONU-ELSHOD” хусусий корхонаси 2018 йилнинг декабрь ойида, “JANUB SUV-INVEST QURILISH TA'MIR” МЧЖ 2019 йилда турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда фаолият юритаётган “JANUB EKSPORT” МЧЖ 2019 йилда, “OBOD-YURT TOMORQA XIZMATI” МЧЖ эса 2020 йилнинг апрел ойида ташкил этилган.

А.Менглиев Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 2020 йилнинг 14 сентябрида ишга келган. Демак бундан англашиладики, у ушбу хусусий корхоналарга  Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ишга келгунга (давлат хизматчиси бўлгунга) қадар раҳбарлик қилган. Ҳозирда у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайди, “JANUB EKSPORT” ва “OBOD-YURT TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятларига раҳбарлик ҳам қилмайди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.